Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трампнинг илк теледебатлари натижаси маълум бўлди

Нью-Йорк яқинида жойлашган Хофстр университетида АҚШ президентлигига номзодлар - Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон иштирокидаги илк теледебатлар бўлиб ўтди. Тадбир 90 дақиқа давом этди, бу вақт ичида номзодлар мамлакатга фаровон ҳаётни қандай қилиб қайтариш, бундан буён қайси йўналишда ривожланиши кераклиги ва хавфсизлик билан таъминлашга доир қарашлари билан ўртоқлашишди.
CNN телеканалининг сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг 62 фоизи Клинтонни, 27 фоизи эса Трампни дебатлар ғолиби, деб ҳисоблаши маълум бўлди. Номзодларнинг кейинги дебатлари 9 ва 29 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган. АҚШ президенти сайловлари жорий йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади.
Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон турмуш ўртоғи, АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон билан
АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп турмуш ўртоғи Мелания Трамп билан
Мелания Трамп ва Билл Клинтон - АҚШ президентлигига номзодларнинг турмуш ўртоқлари.
Мавзуга оид

18:40 / 06.04.2025
АҚШ илк бор чет давлатнинг барча фуқароларига берилган визаларни бекор қилди

22:38 / 05.04.2025
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди

21:08 / 05.04.2025
Украина ҳукумати АҚШ билан ер қаъри бўйича келишув лойиҳасининг сизиб чиқишини текширади

13:35 / 05.04.2025