Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда Жаҳон академик саммити иш бошлади
26 сентябрь, душанба куни Беркли шаҳрида (Калифорния штати) Жаҳон академик саммитига старт берилди. Бу ҳақида Британиянинг Times Higher Education (THE) журнали томонидан ташкил этиладиган йиллик тадбирнинг матбуот релизида маълум қилинди.
Дунё мамлакатларидаги энг йирик олий таълим муассасаларининг 200дан ортиқ вакиллари иштирок этаётган саммит бу йил Берклидаги Калифорния университетида бўлиб ўтмоқда. 28 сентябрь куни ўз ишини тугаллайдиган уч кунлик саммитда олий таълим муассасалари, илмий институтлар, ўқув бирлашмалари ва хусусий сектор ходимлари ўзаро фикр ва ғоялар алмашишади ҳамда муҳим масалаларни муҳокама қилишади.
Бу йилги йиғилиш дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари фаолияти ва жамоатчилик қизиқишларининг ўзаро алоқасига бағишланади. Берклидаги Калифорния университети ректори Николас Диркснинг сўзларига кўра, бугунги кунда "глобал муаммоларга қарши фаолият муваффақияти бутун дунё олий таълим муассасаларининг ҳамкорлик қилиш, ҳаракатларни тўғри йўналтириш ва ўзаро билим алмашиш хусусиятларига боғлиқ". "Глобал муаммоларнинг ечимлари изланаётган ҳозирги вақтда етакчи университетларнинг келажаги нафақат хусусий ва давлат таълим муассасалари орасидаги муносабатлар ривожи, балки бутун дунё университетларининг ҳамкорлигини талаб қилади", - деди ректор.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
09:56 / 18.05.2025