Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ «Матч ТВ» эфирида айтилиши тақиқланадиган жумлалар ҳақида хабардор бўлди
Яқин кунларда «Матч ТВ» телеканали эфирда ишлатиш мумкин бўлмаган сўзлар ифодасини тақдим этади. Бу ҳақда 26 сентябрь куни «Бизнес Онлайн» хабар берган.
«Эфирда ишлатиладиган рус тили замонавий, хатосиз ва ғализ жумлалардан холи бўлиши лозим. Илтимос, нутқ вақтида гап тузилишига катта аҳамият қаратинг. Агар нимададир иккилансангиз, gramota.ru сайтига мурожаат қилинг. Агар сайтда ишлаш ёқмаса, унда китоб ўқинг», — деди канал раҳбарияти ходимларга.
Телеканал бошловчилар, мухбирлар ва шарҳловчиларга “қизалоқ”, “қизчалар” ва “қизлар” жумласини қўллаш тақиқлаган. Эфир вақтида фақатгина “сиз” жумласини қўллаш мумкин.
Шунингдек, шарҳловчилар футбол ўйини вақтида жамоалар лақабларидан фойдаланмасликка чақирилди.
“Сахий жамоа”, “сизнинг камтар хизматкорингиз”, “сувдаги ғоз”, “куннинг яхши вақти”, “чемпионат гулчамбари”, “жасурлик зенити”, “арслон улуши”, “оммавий ҳужум” ва шунга ўхшаш жумлаларни ишлатмаслик тавсия этилган.
Мавзуга оид
09:25 / 19.08.2017
Life телеканали эфирга чиқишни тўхтатди
13:01 / 31.07.2017
Парламент муҳокамалари биринчи марта тўғридан-тўғри эфирга узатилди
16:42 / 14.06.2017
“O’zbekiston 24” телерадиоканали 27 июнь куни эфирга чиқмайди
14:36 / 09.04.2017