Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада термаси Жаҳон кубоги финалининг илк ўйинида ғалаба қозонди
Хоккей бўйича Канада терма жамоаси Жаҳон кубоги-2016 финалининг биринчи ўйинда Европа терма жамоасини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди.
Баҳсда ҳисобни ўйиннинг учинчи дақиқасида канадаликлар ҳужумчиси Брэд Маршан очишга муваффақ бўлди. Кейинчалик, унинг жамоадоши Стивен Стэмкос 14-дақиқада рақиб дарвозасига иккинчи шайбани жойлади.
Европаликлар ўйиннинг иккинчи давраси 27-дақиқасида Томаш Татарнинг саъй ҳаракатлари билан орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ, Канада термасининг яна бир ҳужумчиси Патрис Бержерон учинчи давранинг ўрталарида учинчи шайбани европаликлар дарвозасига киритди.
Навбатдаги ўйин 30 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025