Жаҳон | 09:54 / 28.09.2016
13667
2 дақиқада ўқилади

Маск одамларни Марсга кўчириш усулини маълум қилди

Space X компанияси асосчиси Илон Маск ўзининг келажак ракетаси лойиҳасини тақдим этди. Мазкур қурилма ёрдамида у Марс сайёрасини эгалламоқчи. Тақдимот маросими Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро астронавтика конгрессида ташкил этилди. Анжуман Space X сайтида бевосита эфирга узатилди.

Унинг сўзларига кўра, Марсда «ўзини таъминлай оладиган» шаҳарни барпо этиш учун «метан-кислород» жуфт моддаларини қўллайдиган ракеталардан фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Бунда ракетанинг барча тизимларини кўп маротаба ишлатиш мумкин бўлиши керак. Шу билан бирга, орбитада ёқилғи қуйиш жараёнини ташкил этиш талаб этилади. 

«Чипта нархи 200 минг доллар атрофида бўлади», — деб аниқлик киритган Маск.

Транспорт тизимининг асосий элементлари углерод толасидан ясалади. 1000га яқин фазо кемасининг ҳар бирига 200 киши олиниб, 40–100 йил ичида Марсда тўлиқ мустақил цивилизацияни барпо этиши мумкин бўлади, дея ишонч билдирмоқда Маск.

Мавзуга оид