Жаҳон | 14:40 / 29.09.2016
6479
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҳукумати 12та телеканалнинг эфирга чиқишини тўхтатди

Туркия ҳукумати 12та телеканалнинг, (шу жумладан курд тилидаги телеканаллар) эфирга чиқиб, фаолият кўрсатишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда IMC телеканалида маълум қилинди.

Хабар қилинишича, Hayatın Sesi, Azadi TV, Jiyan TV, Van TV, TV10, Denge TV ва Zarok TV каби курд тилида ишловчи каналларни қамраган Тurksat сунъий йўлдоши фаолияти тўхтатилган.

Бу қарор қонун доирасида, мамлакатда 3 ой муддатга жорий этилган фавқулодда ҳолат доирасида қабул қилингани таъкидланган.

Бу қадам ташланишига сабаб келтирилмаган.

Ҳозирча туркиялик давлат амалдорларидан ҳеч бири бу маълумотга муносабат билдирмаган.

Мавзуга оид