Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жиззах» МИЗда шиша толали материаллар ишлаб чиқарадиган корхона иш бошлади
«Жиззах» махсус индустриал зонаси (МИЗ)да фаолият кўрсатаётган «Экоклимат» компанияси негизида иссиқлик ўтказмайдиган шиша толали материаллар ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади, дея хабар бермоқда ЎзА.
Лойиҳа қиймати 7 миллион доллар бўлган бу корхона йилига 10 минг тонна ёки 24 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотларнинг асосий қисмини экспортга йўналтириш мўлжалланган.
ЎзАнинг қайд этишича, корхонада яратилган 100 янги иш ўрнининг аксариятини касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислар банд этган.
Маълумот учун, 2013 йилда «Жиззах» МИЗ ташкил этилганидан буён ҳудудда умумий қиймати 44,1 миллион доллар бўлган 13 корхона фойдаланишга топширилди.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025