Оғриқ қолдирувчи дорилар қандай салбий оқибатларга олиб келиши аниқланди
Оғриқ қолдирувчиларнинг кенг қўлланилиши юрак етишмовчилиги туфайли шифохонага тушувчи беморлар сонининг кўпайишига олиб келмоқда. Гап яллиғланишга қарши нестероид дори воситалари ҳақида бормоқда. Миландаги Бикокка университети олимларининг шунга доир илмий изланишлари Medicalxpress нашрида чоп этилди.
Тадқиқот давомида олимлар Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва Италияда яшовчи, оғриқ қолдирувчи дори воситаларини қабул қилувчи 10 миллион беморнинг маълумотини таҳлил қилиб чиқишди. Тадқиқотчилар бунда 92 мингдан ортиқ шифохонага тушиш ҳолатларини аниқлашди, ҳар бир беморнинг қайси дорини қандай дозада қабул қилганлигини ҳам ўрганиб чиқишди.
Тадқиқот натижаларига кўра, диклофенак, ибупрофен, индометацин, кеторолак, напроксен, нимесулид, пироксикам каби дори воситалари, шунингдек Сох 2 ингибаторлари - эторикоксиб ва рофекоксиб - катта дозаларда юрак етишмовчилиги хавфини икки баробар ошириши маълум бўлди.
Бу натижалар кузатув тадқиқотидан олинган бўлса-да, экспертлар оғриқ қолдирувчи дори воситаларини эҳтиёткорлик билан қабул қилишни тавсия қилишмоқда.
Мавзуга оид
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024