Жамият | 19:21 / 01.10.2016
16073
1 дақиқада ўқилади

Йил шов-шуви: «Дензел Вашингтон онаси Арета Франклинни бўғиб ўлдирмоқчи бўлди»

Манхэттен полицияси йигирма яшар Дензел Вашингтонни (актёр Дензел Вашингтонга ҳеч қандай алоқаси йўқ) эллик яшар онаси Арета Франклиннинг (қўшиқчи Арета Франклинга ҳеч қандай алоқаси йўқ) уйини бузиб кириб, уни бўғиб ўлдирмоқчи бўлгани учун ҳибсга олди. Бу ҳақда New York Post ёзмоқда.

Вашингтонга нисбатан турар-жой биносига ноқонуний равишда кириб бориш айби қўйилган. Аввал ҳам у онаси яшаётган уйни бузиб киришда айбланган ва турли алдов йўллари билан жавобгарликдан қочиб юрган эди.

Шуниси ажабланарлики, ҳақиқий Дензел Вашингтон ва Арета Франклин нафақат таниш, балки яқин дўстлар ҳам. Бир гал Вашингтон 2014 йилда Нью-Йоркнинг Ритц-Карлтон меҳмонхонасида Франклиннинг 72 ёшини нишонлашни ташкиллаштирган ҳам эди.

Мавзуга оид