Жамият | 10:22 / 01.10.2016
9749
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Жоли болаларини вақтинча тарбия қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Америкалик актриса Анжелина Жоли олти нафар фарзандини 20 октябргача тарбиялаш юзасидан вақтинча ҳуқуқни қўлга киритди, деб хабар қилмоқда TMZ.

Маълум бўлишича, актёр Брэд Питт шифокор назорати остида фарзандларини кўриши мумкинлиги қайд этилган. Жолининг сўзларига кўра, Питт кўпроқ алкоголли ичимлик ичиши сабаб шундай қилиш лозим. 

Нашрнинг ёзишича, Питт, Жоли ва болалари биргаликда руҳшунос қабулига боришади. 

Жоли 3 ҳафта мобайнида амал қиладиган келишувнинг барча бандларига сўзсиз рози бўлган. 

Мавзуга оид