Спорт | 17:16 / 02.10.2016
4563
2 дақиқада ўқилади

Гризманн ва Гамейронинг голлари “Атлетико”га ғалаба келтирди

Испания чемпионатининг 7-турида Мадриднинг “Атлетико” жамоаси сафарда “Валенсия”га қарши тўп сурди.

Учрашувнинг 44-дақиқасида Антуан Гризманн белгиланган пенальтидан гол ура олмади. Бироқ Гризманн 63-дақиқага келганда барибир ўз мақсадига эришди ва “Валенсия” дарвозасини ишғол қилди. 69-дақиқада ҳакам яна бир маротаба “Валенсия” дарвозаси  томон пенальти белгилади. Нуқтага бу сафар Габи яқинлашди ҳамда уни аниқ амалга ошира олмади. Бу сафар ҳам Диего Алавес пенальтини қайтарди.  Шунга қарамай, “Атлетико” учрашувдаги иккинчи голини киритишга эришди. Аниқроғи, 90+3-дақиқада Кевин Гамейро ўз номини таблога ёздирди ва “матрасчилар”нинг 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.

“Валенсия” – “Атлетико” – 0:2
Голлар:
 Гризманн 63, Гамейро, 90+3
Ноаниқ пенальти: Гризманн, 44; Габи, 69.
Огоҳлантиришлар: Мангала, 60 – Луис, 28; Гризманн, 58; Мендеш, 82.

Мавзуга оид