Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 октябрда Google’нинг янги смартфонлари намойиш қилинади
Google Inc. компанияси 4 октябрь, сешанба куни аппарат таъминоти чиқариш бўйича янги бўлинманинг биринчи маҳсулотига айланувчи ўз смартфонларини тақдим этади. Бўлинма жорий йилнинг бошида яратилди, деб ёзади The Wall Street Journal газетаси.
Янги гаджетларнинг дизайни Google компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, компания номи остидаги брендда сотувга чиқарилади. Компания сешанба куни Сан-Францискода янги қурилмани тақдим этиш учун тадбир ўтказади.
Аввалроқ, Google асосан мобиль қурилмаларни ўз дастурий таъминотларини намойиш этиш учун ишлаб чиқарган, бу эса жуда ҳам катта фойдаланувчиларга эга бўлган оммавий-бозорни ярата олиш имконини берди.
Google’нинг ўз бренди остида мобиль қурилмаларни ишлаб чиқариши hardware йўналишда ривожланиш нияти ҳисобланади, лекин компания бизнесининг ўсиши ҳали ҳануз унинг янги технологияларни ўз шерикларига тақдим этиши сабаб бўлади, деб ҳисоблайди Jackdaw Research бош таҳлилчиси Ян Доусон.
Компаниянинг ўз бренди остидаги смартфонлари юқори технологияли Apple Inc. ва Samsung Inc. қурилмалари билан рақобатлаша олиши кутилмоқда.
Google смартфонлари мобиль алоқа операторлари ҳамкорлигида ҳам сотилади ва бу эса янада кўпроқ фойдаланувчиларни жалб этишга ёрдам беради.
Pixel ва Pixel XL’нинг тахминий техник тавсифи:
Чипсет: Snapdragon 820 ёки 821
Оператив хотира: 4 Гб
Доимий хотира: 32 ёки 64 Гб
Экран: Pixel учун — 5 дюйм ва FullHD, Pixel XL учун — 5,7 дюйм ва 2К
Асосий камера: 12 Мп
Бармоқ излари сканери: бор
Оператив тизим: Android 7.1
Кенжа моделнинг нархи 649 доллар бўлиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда
23:07 / 17.04.2025