Спорт | 12:22 / 03.10.2016
8614
1 дақиқада ўқилади

Роналду Лиссабонда меҳмонхона очди

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Pestana CR7 брендидаги яна бир меҳмонхонанинг очилиш маросимида иштирок этди. 

«Ҳаёт – фақат футболдан иборат эмас. Футбол – менинг эҳтиросларим, аммо мен ўз келажагим ҳақида ҳам қайғуришим керак.

Менинг футболчилик фаолиятимнинг бошланғич қисми Лиссабонда кечган, мен бу ерда 7 йил ўтказганман. Мен бу шаҳарда меҳмонхона очиш имконини қўлдан бой бера олмасдим», — деган Роналду.

Бунгача футболчи ўзи туғилган Фуншал шаҳрида ҳам меҳмонхона очганди.

Ўтган йили Роналду 70 млн евролик 4 та меҳмонхона очиши маълум бўлганди.

Меҳмонхоналарнинг 3таси португалиялик футболчининг ҳаёти ва фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлган Фуншал, Лиссабон ва Мадрид шаҳарларида очилиши белгилаб олинганди.

Шунингдек, меҳмонхоналарнинг бири Нью-Йорк шаҳрида ҳам очилади. Айнан шу ерда Роналду профессионал футболчилик фаолиятини якунлашни мақсад қилгани айтилади.

Мавзуга оид