Сурия армияси Чеченистонда тайёргарликдан ўтиши мумкин
Чеченистон республикаси раҳбари Рамзон Қодировнинг баёнот беришича, Сурияда чеченистонлик ҳарбий мутахассислар йўқ. Бироқ, республика суриялик ҳарбийларни махсус қўшинларни тайёрлаш марказига таклиф қилишга тайёр, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.
Қодировнинг сўзларига кўра, Чеченистон Сурия армияси вакилларини ўзининг Гудермес шаҳридаги халқаро махсус бўлинмаларни тайёрлаш марказига таклиф қилишига шай.
«Нега мумкин эмас...Сурияда террорчилар бўлса, биз эса ҳаммамиз террорчиларга қарши курашмоқдамиз», — дея қўшимча қилган Қодиров.
Гудермес шаҳридаги халқаро махсус бўлинмалар тайёрлаш маркази 400 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллайди. Тактик машқлар ўтказиладиган шаҳарчада ҳақиқий кўп қаватли бинолар барпо этилган бўлиб, улар ерусти ва ерости инфратузилмаларига ҳам эга. Махсус бўлинмалар жангчиларига 200 нафарга яқин мутахассис сабоқ беради.
Мавзуга оид
14:56 / 17.11.2024
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
15:10 / 12.11.2024
Зарема Мусаевага нисбатан янги жиноий иш очилди
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
12:27 / 06.11.2024