Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат қарзи бир йилда 7,8 фоизга ошди
Америка Қўшма Штатларининг федерал қарзи 2016 молия йилида (2015 йил сентябридан 2016 йил 29 сентябрига қадар) 7,8 фоиз, ёки 1,4 трлн долларга ошиб, жами 19,573 трлн долларни ташкил этган. АҚШ молия вазирлиги ҳисоботида шундай маълумотлар келтирилган.
Америка статистика бюроси (Census Bureau)га кўра, июнь ойи охирида АҚШда 118,2 млн хўжалик мавжуд бўлган. Шунга биноан, ҳар бир америка оиласига тўғри келадиган қарз миқдори 2016 молия йилида ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 12 минг долларга кўпайиб, 165,5 минг долларни ташкил этган.
Аввалроқ, АҚШ молия вазирлиги маълум қилганидек, Барак Обама президентлигининг 90 ойи: 2009 йил февралидан 2016 йил июнигача бўлган давр мобайнида АҚШ давлат қарзи 8,79 трлн долларга ортиб, 10,63 трлн доллардан 19,42 трлн долларга етган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025