Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда ҳайдовчисиз автобуслар йўналиши ишга тушди
Агар яқин йиллар ичида Франциянинг Лион шаҳрига ташриф буюришни режалаштирган бўлсангиз, албатта ҳайдовчисиз электрон автобуслар қатнайдиган Конфлюанс туманини кўздан кечиринг. Транспорт воситаси туман аҳолисини бепул олиб юради, қолганлар 20 км/соат тезликда ҳаракатланадиган автоном жамоат транспортида озгина йўл ҳақи эвазига сайр қилишлари мумкин.

Navya компаниясининг автопилотли автобуси максималь тезлиги — 45 км/соат, бироқ синов жараёни давомида у чегараланган. 1350 м узунликдаги йўналишда бешта бекат мавжуд бўлиб, улар орасида «Бирлашиш музейи» ва «Сюкриер» кўргазма маркази жойлашган.
Автоном микроавтобуслар йўналиши бўйлаб хавфсиз ҳаракатланиш учун сенсорлар тизими, стереоскопик камера, лидар, GPS навигация ва ҳаракат датчикларидан фойдаланилади. Йўналиш йил давомида тажриба асосида ҳаракатланади. Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ҳар бир автобусларда оператор ҳаракатни кузатиб боради.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025