ФҚБ "янги Эдвард Сноуденни" ҳибсга олди
АҚШ Федерал қидирувлар бюроси АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига ишлаган хусусий компания ходимини ҳибсга олди. У махфий маълумотларни ўғрилашда айбланмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ҳибсга олинувчи МХБ учун махфий кибероперацияларни тузиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи Booz Allen Hamilton компанияси билан ҳамкорлик қилган. Гумонланувчи Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Корея компьютер тизимларига киришга мўлжалланган зарарли дастурнинг кодини ўғирлаганликда гумон қилинмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ махсус хизматларининг оммавий кузатув олиб бориши ҳақидаги ҳужжатларни ошкор этган Эдвард Сноуден ҳам Booz Allen Hamilton билан бирга ишлаган.
Мавзуга оид
17:05 / 04.08.2024
“У ҳатто АҚШ президентларига таъсир кўрсата олган” – Федерал қидирув бюросини 48 йил, вафотигача бошқарган шахс ким эди?
21:34 / 26.07.2024
Доналд Трамп суиқасд иши тергови доирасида ФҚБ томонидан сўроқ қилинади
18:43 / 07.06.2023
Махфий маълумотларини бриллиантларга алмашган зобит: ФҚБ агенти нега СССР ва Россия фойдасига жосуслик қилганди?
23:51 / 09.05.2023