Жаҳон | 20:18 / 06.10.2016
6939
2 дақиқада ўқилади

Ироқ БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни сўрамоқда

Фото: © AP

Ироқ турк ҳарбийларининг Ироқ шимолида мавжудлиги юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни сўрамоқда. 

"Ироқ ташқи ишлар вазирлиги Туркия томонидан Ироқ ҳудудида амалга оширилган қоидабузарлик ва унинг ички ишларига аралашувини муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказиш учун сўров юборди. Сўров БМТ хавфсизлик кенгаши Ироққа нисбатан мажбуриятларини бажариши, бу масала бўйича резолюция қабул қилиши ва турк кучлари томонидан Ироқ суверенитети бузилишига чек қўйиш талабини ўз ичига олган", деб айтилди Ироқ ташқи ишлар вазирлиги вакили баёнотида.

Ироқ парламенти 4 октябрда турк ҳарбийларининг Мосул яқинидаги Башик туманида мавжудлиги юзасидан норозилик билдирилган резолюцияни қабул қилди. Парламентчилар ҳукуматдан тегишли юридик ва дипломатик чораларни қабул қилишни, жумладан Ироқ ва Туркия ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кўриб чиқишни талаб қилишган. Туркия ташқи ишлар вазирлиги бу резолюцияни қоралаган. Ўтган ҳафтада Туркия парламенти мамлакат қуролли кучларидан Ироқ ва Сурияда фойдаланишга рухсатни яна 13 ойга чўзди.   

 

Мавзуга оид