Жамият | 22:49 / 07.10.2016
17367
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқлардан репортаж: "Мэттью" тўфони

Фото: Getty Images

7 октябрь куни Саффир-Симпсон шкаласи бўйича 4-тоифага киритилган “Мэттью” тўфони АҚШнинг жануби-шарқий қирғоқларига яқинлашиб келди. Метеорологларнинг фикрича, тўфон 5-тоифагача кўтарилиши мумкин. TJ бу тўфон ҳақида энг муҳим хабарларни жамлади.

 

АҚШдаги “Мэттью”

Тўфон АҚШ қирғоқларига етиб келгунга қадар, Американинг Флорида, Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролина штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, у ерларга қўшимча қутқарувчилар юборилган эди. Тўфоннинг ҳаракатини текшириш билан NASA мутахассислари шуғулланишмоқда.

Майами аэропортининг 90 фоиз рейслари бекор қилинди.

Флоридада 300 мингга яқин турар жой электрсиз қолди ва 10 йилдан бери илк маротаба Disney World кўнгилочар боғи ёпилди.

Минг нафардан ортиқ одам эвакуация қилиниб, вақтинчалик жамоат биноларига жойлаштирилди. Флорида Губернатори Рик Скотт штатнинг 1,5 млн аҳолисини эвакуация қилишни чақирди.

Табиий офатни кутаётган ҳудуднинг қолган аҳолиси дўконларни бўшатиб, энг зарур нарсалар захирасини тўплаб олишмоқда.

7 октябрь тонгида маҳаллий вақт билан тўфон Флорида штати Палм-Бич округининг шимолий қисмига етиб келди. Тўфон бироз вақтдан кейин шимолга ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Гувоҳлар воқеа жойидан кўплаб сурат ҳамда видеоларни тармоққа юклашмоқда.

 

Гаитидаги “Мэттью”

Гаитида «Мэттью» довули қурбонлари сони 572 нафарга етди.

«Мэттью» довули 2007 йилдан буён Атлантика океанида юзага келган энг йирик ураган бўлди. 

Унинг тезлиги соатига 210 километрни ташкил этмоқда. Унинг кучи тўртинчи даража (мавжуд 5 даражадан - таҳр.) билан баҳоланган.

Интернетда "Мэттью" довулининг Гаитида қолдирган асоратлари тасвирланган видеолар тарқалди. Уларда уйлар вайрон бўлгани, дарахтлар йиқилгани, чор-атроф лой ва чиқиндилар билан тўлгани кўринади.

Суратлар ижтимоий тармоқлардан олинган

Мавзуга оид