Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» 30 йиллик мухлисига меҳмонда ўтадиган учрашувларига боришни тақиқлаб қўйди
“Манчестер Юнайтед” ашаддий мухлисларидан бирига АПЛ доирасида ўтадиган меҳмон ўйинларига бориш тақиқлаб қўйди. Грэм Кларк исмли ушбу фанат “қизил иблис”ларнинг меҳмонда ўтказадиган ўйинлари учун 30 йил давомида абонемент сотиб олган. АПЛнинг 3-тур “Халл Сити” (1:0) билан бўлган ўйин олдидан у ўзини ёмон ҳис қилган ва ўйинга бормаган.
Daily Mail’нинг хабарига кўра, “МЮ”нинг ишқибозлар билан ишлаш хизмати унга бир йил давомида жамоанинг меҳмонда ўтадиган учрашувларига боришни тақиқлади. Кларк бу ишни апелляцияга берди, аммо уни рад этишди. Жамоа бу ҳолатни шундай изоҳлади: ҳар бир чиптанинг ўз ўрни бор, уларни битта қолдирмай, албатта, сотиш зарур.
Мазкур хизмат вакили Сэм Келлехернинг тушунтиришича, ишқибоз ўз чиптасини олмаслиги ва бунинг эвазига компенсация олиши мумкин эди. Аммо у бундай қилмаган.
манба:tribuna.uz
Мавзуга оид
17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди
23:12 / 27.04.2025
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
13:53 / 29.08.2024
Палмердан Мейнугача: АПЛ клубларининг «жавоҳирлар»и
22:07 / 16.08.2024