Спорт | 17:07 / 07.10.2016
8034
1 дақиқада ўқилади

Мураббийга қўл бермаган Пелле Италия терма жамоасидан ҳайдалди

Фото: twitter.com

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Грациано Пелле ўзининг майдондан олинишидан норози бўлиб, бош мураббий Жампьеро Вентурага қўл беришдан бош тортгани учун таркибдан чиқарилди. Football Italia нашри хабарига кўра, бу ҳодиса ЖЧ-2018 саралашида Испания терма жамоасига қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан кейин рўй берган.

Ҳужумчи омма олдида мураббийдан узр сўраган, аммо у ЖЧ-2018 саралаши доирасида македонияликларга қарши 9 октябрь куни кечадиган учрашувда ўйнамаслиги аниқ бўлган.

Айни вақтда Пелле қанча вақтга терма жамоадан четлаштирилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид