Жаҳон | 11:36 / 08.10.2016
5459
1 дақиқада ўқилади

Қувайтлик фуқаро ижтимоий тармоқ орқали АҚШ судига чақирилган илк киши бўлди

Фото: RIA

Қувайт диний арбоби Ҳажжож бин Фахд Ал-Ажмий, Твиттер орқали АҚШ судига чақирилган дунёдаги биринчи киши бўлди, деб хабар қилмоқда USNews.

Ал-Ажмий Яқин Шарқдаги террорчиларни молиялаштиришда гумон қилинмоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, Сурия ва Ироқнинг террорчилар ҳаракатларидан азият чеккан фуқаролари диний арбобга нисбатан судга ариза билан мурожаат қилишган. 

Таъкидланишича, Америка судъяси Ал-Ажмийни оддий усулда маҳкама жараёнига чақиришга бир неча маротаба самарасиз уринганидан сўнг, унинг твиттердан фаол фойдаланишини аниқлаган ва чақирув мактуби ижтимоий тармоқ орқали юборилган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов

Мавзуга оид