Видео: Кит боласи саёз сувга тиқилиб қолган онасини қутқариб қолди
Кит боласи денгизнинг саёзлигига келиб, у ердан сузиб кета олмаган онасига тумшуғи билан ёрдам берди.
Австралиялик экологлар Шимолий Страдброк оролида ажойиб ҳодисани видеотасвирга олишга муваффақ бўлишди. Улар, букри кит боласи денгизнинг қумли саёзлигига тиқилиб қолган онасига ёрдам бериш воқеасига гувоҳ бўлишган, деб хабар қилмоқда BBC телеканали.
Квинсленд штати парклар ва ёввойи табиат хизмати ходимлари кит боласининг онасини қутқаришга уринишини 40 дақиқалар кузатишган. У, онасининг саёзликдан чиқиб олишига ёрдам бериш учун тумшуғи билан улкан букри китни туртган.
Экологларнинг хабар қилишларича, букри она кит боласи ва қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан саёзликдан қутилиб, сузиб кетган.
Мавзуга оид
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:11 / 07.11.2024