Фан-техника | 20:31 / 08.10.2016
6076
2 дақиқада ўқилади

Toyota ва BMW «ақлли» видеорегистраторлар технологиясини харид қилди

Фото: .bmwblog.com

Toyota ва BMW автоконцернлари ва Германиянинг Allianz суғурта компанияси Американинг Nauto стартапининг технологияларига лицензияни харид қилди. Nauto ҳайдовчиларнинг ўзини тутишини кузатувчи «ақлли» видеорегистраторлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади, деб ёзмоқда Reuters агентлиги.

Автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва суғурта компанияси Nauto технологиялари ёрдамида мижозларнинг ҳайдовчилик услуби хусусида маълумотлар тўплаш ва келгусида улардан ўзи бошқариладиган автомобиллар ишлаб чиқишда фойдаланиш ниятида, дея маълум қилган Nauto раҳбари Стеван Хек Reuters агентлигига. 

Мазкур келишувнинг шартлари ошкор қилинмаган бўлса-да, уччала компания ҳам Nauto стартапида ўз улушига эга бўлган. У шунингдек, лойиҳага яна бир автомобиль ишлаб чиқарувчиси ҳам сармоя киритганини айтган бўлса-да, унинг номига ойдинлик киритмаган. 

Nauto тизими ҳайдовчининг боши, унинг нигоҳи йўналишини кузатади ва бу маълумотларни автомобиль тезлиги ҳамда йўналиши ўзгаришига оид ахборотлар билан умумлаштиради. Агар ҳайдовчи рулни бошқараётган вақтда чалғитувчи ишлар билан шуғулланса, тизим уни диққатини йўлга қаратишга ундайди. 

Nauto қурилмаси АҚШ бозорида 400 доллар туради. 


 

Мавзуга оид