Қодиров ва Емельяненко мунозарасига футбол олами вакиллари қўшилишди
«Терек» жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият кўрсатувчи Рамзан Цуцулаев ЦСКА жамоасидаги ҳамкасби Сергей Овчинниковга мурожаат қилди. У собиқ дарвозабоннинг Рамзан Қодиров ҳамда Федор Емельяненко мунозарасига қўшилиб, Грознийдаги аралаш қоидалар бўйича жанглар турнирида болаларнинг иштирок этишини Иван Криловнинг фил ва сичқон ҳақидаги масали билан тенглаштирганига муносабатини билдириб ўтган.
«Мен Овчинников бу баҳсга нега қўшилганини билишни истардим. Ахир бу мавзу унинг касбига алоқадор эмаску, у вазиятни билмайди.
Мен ундан фарқли равишда шу республикада яшайман ва Чеченистонда спорт ривожи учун қандай ишлар амалга оширилаётганининг жонли гувоҳи бўлиб турибман. Шунинг учун, мен шубҳасиз бизникилар томонда, жанг клубимиз томонда тураман.
Футбол мураббийи оловга мой сепмаслиги керак. Агар Овчинниковни бу вазиятда ким филлиги, ким сичқонлиги қизиқтираётган бўлса, мен ҳамкасб сифатида унга ёрдам бераман ва айтаманки, у — ит», —дея Цуцулаевнинг сўзлари келтирилган «Терек» жамоасининг Инстаграмдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Фёдор Емельяненко 4 октябрь куни Грозний шаҳрида ўтказилган Grand Prix Akhmat 2016 аралаш жанглар турнирида ёш болалар иштирокини танқид қилганди.
Кейинроқ «Ахмат» клуби президенти Абузайд Висмурадов Россия MMA раҳбарининг ушбу масала юзасидан танқид қилишга ҳаққи йўқ эканини айтганди.
Шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Емельяненконинг танқидига ўз муносабатини билдирди.
Мавзуга оид
14:47 / 18.01.2019
Қодиров амалдорларга ҳар ҳафтада халқ олдида ҳисобот топширишга буйруқ берди
09:22 / 15.01.2017
Рамзон Қодиров террорчи Имран Дацаев қўлга олинганини маълум қилди
20:42 / 13.10.2016
Полиция вакили Емельяненконинг қизига ҳужум қилганнинг ташқи кўриниши қандай бўлгани ҳақида айтди
17:40 / 13.10.2016