Жамият | 00:00 / 11.10.2016
7886
2 дақиқада ўқилади

Дэниел Крейг Жеймс Бонд ролига қайтишига ишора қилди

Фото: Telegraph.co.uk

Агент 007 ҳақидаги тўртта фильмда бош қаҳрамонни гавдалантирган британиялик актёр Дэниел Крейг Жеймс Бонд ролига қайтиш эҳтимоли борлигига ишора қилди, деб хабар қилади The Guardian. 

Аввалроқ, актёр яна қайта Жеймс Бонд ролини ижро этгандан кўра, қон томирларини узиб ташлашини маълум қилган эди.

«Менга бу иш ёқади. Мен ундан катта роҳат оламан. Яна шундай роҳат олишда давом этсам, мен Бонд ролини ижро этаман», — дейди Крейг The New Yorker журналининг анъанавий фестивалидаги чиқиши чоғида.

У Бондни талқин этиш — дунёдаги энг яхши иш эканлигини қайд этди. «Бунда ўхшаш бошқа иш йўқ», — дейди у.

Сентябрь охирида агент 007 фильмининг ижрочи  продюсери Каллэм Макдугал ижодкорлар Крейгнинг ишга қайтишидан умидворлигини ва у роль учун энг яхши номзодлигини айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Бонд ролини Крэйгдан ташқари, Шон Коннери, Жорж Лэзенби, Рожер Мур, Тимоти Далтон ва Пирс Броснан ижро этишган.

Мавзуга оид