Сайёҳларнинг қандай турлари мавжуд?

Фото: Syda_Productions / Depositphotos
TripAdvisor сайёҳлик сервиси мутахассислари сайёҳларнинг 6 хил турини аниқлашди. Бу ҳақида компаниянинг "Lenta.ru" таҳририятига келиб тушган матбуот релизида маълум қилинган.
Мутахассислар сайёҳлар шахсини аниқлашда глобал сўровнома маълумотларига асосланишган. Сайёҳларнинг бир тури - фойдали таклифлар овчилари ҳисобланади. Бундай кишилар саёҳатдан максимал даражада фойдаланишни исташади ва кўпинча фарзандлари билан бирга дам олишади. Бу, қоидага кўра, 25-34 ёшдаги ўртача даромад олувчи кишилардир.
Иккинчи гуруҳ - эксклюзив туризм ишқибозлари. Бу гуруҳдаги ҳордиқ чиқарувчиларнинг ёши - 25-49 атрофида. Улар мўмай даромад олишади, харажатларда ўзларини у қадар чеклашмайди ва одатда ҳамкор билан саёҳат қилишади.
TripAdvisor экспертлари дам олишга фақат жамоа билан отланадиган ижтимоий сайёҳларни ҳам алоҳида қайд этишди. Индивидуал сайёҳлар эса, аксинча, ёлғиз саёҳат қилишни маъқул кўришади. Юқорида тилга олинган икки гуруҳ вакилларининг даромади турлича бўлиши мумкин, ёши эса 25-49 ёшни ташкил этади.
Тадқиқотчилар йўналиш, хусусан, ресторанлар, меҳмонхоналар ва бошқа кўнгилочар масканларга доир маълумотларни қидиришга кўп вақт сарфлашади. Бу кўпинча 25-49 ёш атрофидаги юқори даромад олувчи кишиларга хосдир.
Консерватор-сайёҳлар одатда доим бир жойга боришади. Шунинг учун уларнинг саёҳатни режалаштириш ёки маълумотларни тўплашига кам вақт кетади. Қоидага кўра, бу - ўрта даромад олувчи 35 ёшдан 64 ёшгача бўлган, ёлғиз саёҳат қилишни хуш кўрувчи кишилар.
Онлайн-сўровнома жорий йилнинг ёз ойида ўтказилган бўлиб, унда 33 мамлакат фуқароси иштирок этган. Тадқиқот 36 мингдан ортиқ кишини қамраб олган.
Мавзуга оид

21:26 / 08.04.2025
Олимлар ифлосланган ҳаво кексалар миясига зарар етказишини аниқлади

08:02 / 05.04.2025
Олимлар бонобо маймунларининг «тили»ни ўрганиб чиқишди

11:30 / 24.03.2025
Ўсмирларда интернетга қарамлик гиёҳванд моддаларга қарамлик билан тенглаштирилди

00:10 / 23.03.2025