Жаҳон | 23:34 / 11.10.2016
4987
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҳукумати фавқулодда вазият тартибини 90 кунга узайтиришни маъқуллади

Фото: Erçin Top/AA

Туркия парламенти мамлакатда фавқулодда вазият тартибини яна 90 кунга узайтириш таклифини маъқуллади, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги. 

Аввалроқ Туркия миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиши якунларига кўра, ҳукуматга фавқулодда вазият тартибини узайтиришни тавсия қилиш қарори қабул қилингани маълум қилинганди. 

Туркия ҳукумати июль охирида "Фавқулодда вазият тартиби доирасида кўриладиган чоралар тўғрисида"ги қарорини чоп этганди, унда бу тартибнинг жиҳатлари келтириб ўтилган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид