Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида савдо ҳудуди пайдо бўлади
Жанубий Қозоғистон вилояти акими (ҳокими) Жансеит Туймебаев Қозоғистонга ташриф буюрган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда аким матбуот хизмати.
Таъкидланишича, музокаралар вақтида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ҳамда савдо айланмасини тартибга солиш бўйича келишувга эришилган.
Бундан ташқари, давлатлар Жанубий Қозоғистон вилоятида икки давлат чегарасида савдо ҳудуди ва амалий алоқаларни мувофиқлаштириш учун махсус ишчи гуруҳ яратишга келишиб олишди. Жорий йилга белгиланган тадбирлар доирасида Чимкентда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси ўтказилади.
Розуқулов ташриф вақтида вилоятда бизнесни юритишнинг имкониятлари билан танишди.
Хусусан, ўзбекистонлик меҳмонларга "Химфарм", "Kaz Kioti" трактор заводининг ишлаш жараёни кўрсатилган. Бундан ташқари, делегация таркибига кирган ўзбекистонлик тадбиркорлар трактор заводи билан шерикчилик алоқаларини ўрнатиш истагини билдирдилар.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025