Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Хитой устидан ғалаба қозонди
Жаҳон чемпионатининг 4-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Хитойга қарши баҳс юритди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон терма жамоасида Александр Гейнрих ва Анзур Исмоиловлар майдонга туша олмаган бўлса-да, Самвел Бабаян таркибдаги муаммоларни бартараф қила олди. Эронга қарши ўйинда жароҳати сабаб майдонга туша олмаган Одил Аҳмедов асосий дақиқаларда ҳаракат қила бошлади. Биринчи бўлимда икки томонда ҳам имкониятлар деярли бўлгани йўқ.
Танаффусдан кейин эса Ўзбекистон терма жамоаси ўйинни анча фаол бошлади. Бу эса 50-дақиқада ўз самарасини берди. Элдор Шомуродов узатган чиройли тўп оширишидан сўнг Марат Бикмаев кучли ва аниқ зарбаси билан Хитой терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди, - 1:0. Бу голдан кейин Ўзбекистон терма жамоасида яна бир нечта голли вазиятлар яратилди. Бикмаевнинг ўрнига майдонга тушган Отабек Шукуров 86-дақиқада узоқ масофадан Хитой терма жамоаси дарвозасини иккинчи маротаба ишғол қилди, - 2:0. Қолган вақт давомида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Хитойни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди ҳамда гуруҳ пешқадамига айланди.
Ўзбекистон – Хитой – 2:0
Голлар: Марат Бикмаев (50), Отабек Шукуров (86)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Марат Бикмаев (18.Отабек Шукуров , 64), 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов (17.Жалолиддин Машарипов, 80), 11.Игор Сергеев, 13.Даврон Ҳошимов, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов (10.Сардор Рашидов 90).
Хитой: 23.Янг Жи, 2.Рен Ханг, 5.Ду Веи, 6.Фенг Ксяотинг, 7.Ву Ли, 8.Саи Хуиканг, 11.Хао Жунмин, 13.Жао Мингжиан, 14.Сун Ке (4.Жианг Жинпенг, 18, 22.Жанг Юнинг, 54), 18.Гао Лин, 19.Жианг Нинг (16.Хуанг Бовен, 66).
Суратлар: УзА
Манба: tribuna.uz