Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг янги раҳбариятига алоқаси борлигини инкор этди

Фото: REUTERS
Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати миллиардернинг Ўзбекистон янги раҳбариятига таъсир ўтказиши ҳақидаги маълумотларни инкор қилди. Бу ҳақида тадбиркорнинг матбуот хизмати маълум қилди.
"Миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон янги раҳбариятига алоқаси йўқ, бу борадаги мақолалар эса миш-мишдан бошқа нарса эмас", - деб ёзади Forbes тадбиркорнинг матбуот хизмати хабарига асосланиб.
"Бир неча марта айтилганидек, А.Б.Усмонов Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида иштирок этмайди", - дейилган матбуот релизида. Шунингдек унда Усмоновнинг Ўзбекистонда кўп дўстлари ва қариндошлари борлиги таъкидланган.
Манбага кўра, агар Ўзбекистон раҳбарияти қандайдир ёрдам сўраб мурожаат қилса, Алишер Усмонов "фойдаси тегишидан хурсанд бўлади". Матбуот релизида шунингдек ишбилармоннинг "тарихий ватанига муваффақиятлар ва фаровонлик" тилаши маълум қилинган.
Бундан аввал Reuters агентлиги икки дипломатик манбасига таяниб, Ўзбекистоннинг бошқарув тизимига доир хато маълумот берган ва Алишер Усмоновнинг ҳозирги раҳбариятга таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ёзган ва "Тошкент аэропортида миллиардернинг самолёти кўп кузатилаётгани"га ишора қилган.
Мавзуга оид

20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган

21:05 / 27.03.2025
Ўзбекистон олдида турган 5 та асосий хавф-хатар. Уларни қандай енгиш мумкин?

15:52 / 21.03.2025
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

11:34 / 19.03.2025