Спорт | 17:15 / 14.10.2016
6180
2 дақиқада ўқилади

АПЛда сентябрь ойининг энг яхшилари тақдирланди

Англия премьер-лигасида одатга кўра ўтган ойнинг энг яхшилари тақдирланди. «Ливерпуль» жамоасининг 2 вакили, бош мураббий Юрген Клопп энг яхши мураббий сифатида, жамоа сардори Жордан Ҳендерсон эса энг чиройли гол муаллифи сифатида мукофотланди, шунингдек, Адам Лаллана ойнинг энг яхши футболчисига номзодлар қаторидан жой олди.

Ўтган ойда «қизиллар» жамоаси «Лестер» (4:1), «Челси» (2:1) ва «Ҳалл» (5:1) клубларига қарши муваффақиятли ўйинлар ўтказди. Жамоа 7 турдан кейин 16 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.

Қайд этиш керакки, Клопп бундай совринни қўлга киритган биринчи немис мураббийи бўлди. Унга бу борада Ҳосеп Гвардиола, Арсен Венгер, Почеттино ҳамда Пардью каби мутахассислар рақобат қилганди.

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Хён Мин АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди.

Жанубий кореялик футболчи ўтган ойда ўтказилган 3та ўйинда 4та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

24 ёшли ҳужумчи бундай совринга эга бўлган биринчи осиёлик футболчига айланди. Унга Кевин де Брюйне, Адам Лаллана, Тео Уолкотт ва Лукаку каби футболчилар рақобатчилик қилганди.

Ҳендерсоннинг «Челси» га қарши кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда урган голи: 

Мавзуга оид