Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лозаннадаги учрашувда Сурия бўйича ҳеч қандай келишувга эришилмади
Россия, АҚШ ва Яқин Шарқ давлатлари вакилларининг Лозаннадаги учрашувида Сурия масаласи бўйича уч жиҳат муҳокама қилинди, бироқ улардан бирортаси бўйича келишувга келинмади. Бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аҳмад Абу Зайд ёзди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Лозаннадаги учрашувда уч масала: гуманитар ёрдам етказиш, сиёсий жараённи бирор-бир дастлабки шартсиз давом эттириш ва террорчиларни ўртамиёна мухолифатдан ажратиш муҳокама қилинди. Учрашув ҳеч қандай натижага олиб келмади, томонлар алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар", деб айтди Абу Зайд.
Абу Зайднинг таъкидлашича, баъзи давлатлар вакиллари "жойларда мухолиф гуруҳларга таъсирни йўқотишдан кўрқмоқдалар". Унинг айтишича, муҳокама давомида Сурияда ўт очишни тўхтатишга қандай эришиш борасида келишмовчилик бўлган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025