Жаҳон | 11:11 / 16.10.2016
23280
2 дақиқада ўқилади

Times: ИШИДнинг ўнлаб етакчилари тўнтариш қилмоқчи бўлгани учун ўлдирилди

Фото: RIA

Мўсулда ИШИДнинг ўнлаб қўмондонлари тўнтаришга урингани учун ўлдирилган. The Times нашри хабарига кўра, улар Ироқ ҳукуматига шаҳар дарвозаларини очиб беришни ният қилганликда айбланиб, қатл этилган.

Ироқ ҳукуматидаги расмий манбанинг тасдиқланишича, ўтган ҳафтада ироқликлар билан келишганлардан бирининг телефонидаги хабар аниқланиши ортидан 54 киши қатл этилган. Хабарда жиҳодчиларнинг таслим бўлиши бўйича келишув ифодаланганди.

"ИШИД ички тўнтариш юз беришининг олдини олди ва барча хиёнаткорлар қатл этилди", деган нашрга Ироқ шимолидаги Ниневия вилояти раҳбарияти аъзоси.

Унинг сўзларига кўра, ўлдирилганларнинг аксари ташкилотда юқори лавозимларда эди.

Reuters маълумотига кўра эса 58 киши қатл қилинган. Агентлик хабарида айтилишича, ташкилот раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг энг яқин ёрдамчиларидан бири Мўсулни Ироқ ҳукуматига топширмоқчи бўлганди.

Келишувга кўра, жангариларнинг асосий қисмини ўз позицияларидан олиб, мудофаани кучсизлантириш ҳамда Ироқ ва коалиция шаҳарни осон эгаллашини таъминлашдан иборат бўлган.

Мўсулни озод этиш Ироқ ҳукуматининг асосий мақсади бўлиб турибди. Шаҳар 2014 йилнинг июнидан буён ИШИД назоратида ва бу шаҳар ташкилотнинг Ироқ ҳудудидаги пойтахти саналади.

Мавзуга оид