Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Pepsi семизликка қарши кураш учун ўз ичимликларида шакар миқдорини камайтиради
Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи PepsiCo компанияси ўз маҳсулотларида шакар миқдорини камайтириши ҳақида маълум қилди. Маълум қилинишича, 2025 йилга келиб ичимликнинг учдан икки қисмида 0,36 литрга қўшилган шакарнинг ҳажми 100 калориядан ошмайди.
Ҳозирда айнан шу талаб остида компаниянинг 40 фоиз ичимлиги сотилмоқда.
PepsiCo ва Coca-Cola диабет ва семизлик касалликларининг ўсишига қисман сабабчи эканлиги учун улар доим шифокорлар ва ҳукумат томонидан босим остида бўлиб келган.
0,33 литр ҳамжмли Coca-Cola банкасида 35 грамм шакар (135га яқин калория). 1983 йилда парҳезли Coca-Cola сотувга чиқди, 2005 йилдан бошлаб 27га яқин ичимликлар рецептини ўзгартирди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, агарда энг камида 20 фоизли солиқ жорий қилинса, газли ичимликларнинг савдоси камаяди.
"Шакарларни, жумладан таркибида қанд миқдори бўлган ичимликлар - семизлик ва диабетдан азият чекувчи инсонларнинг кўпайишига олиб келадиган асосий омил", - дейилган Би-Би-Си хабарида.
"Шакар" учун солиқлар Франция, Мексика ва ЖАРда мавжуд. Бу каби солиқни Португалия ва Британияда ҳам жорий қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:00 / 05.05.2025
Pepsi ва Lipton Ice Tea халқаро Brand Awards International 2024 мукофотига сазовор бўлишди
13:51 / 06.01.2025
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?
14:27 / 09.12.2024
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
18:46 / 08.11.2024