Жамият | 14:16 / 17.10.2016
20305
1 дақиқада ўқилади

Тошкент АЁҚШларида бензин тақчиллиги кузатилмоқда

Фото: Kun.uz

Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари Тошкент шаҳрида автомобилларга ёқилғи топиш муаммосини муҳокама этмоқда. Жумладан, фойдаланувчилардан бири 13 октябрь куни шаҳарнинг Юнусобод тумани ёқилғи қуйиш шахобчаларидан бензин топа олмаганидан нолиган, деб ёзмоқда carzone.uz сайти. 

Гуруҳда маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур туманидаги “Самарқанд Дарвоза” савдо кўнгилочар мажмуаси қаршисидаги АЁҚШ ёнида маҳаллий аҳоли вакиллари бензинни идишларда қимматроқ нархда сотишни йўлга қўйган. 

Маълумки, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ компанияси бензин барча АЁҚШларга етарли миқдорда етказиб берилаётгани, бироқ харидорларнинг ўзи эҳтиёжларидан ортиқ ёқилғи сотиб олаётганини таъкидлаб келади. Аммо, аксарият ёқилғи қуйиш шахобчалари кечки 18-00дан кейин, бензин қолмагани сабабли мижозларга хизмат қилишни тўхтатади.

Мавзуга оид