Дунёдаги энг ингичка ноутбук сотувга чиқарилди
Acer янги маҳсулоти 13 мм қалинликка эга бўлиб, афсонавий MacBook Air'ни ортда қолдирди.
Acer компанияси қалинлиги бор-йўғи 13 миллиметр бўлган дунёдаги энг ингичка Swift 7 ноутбукини ишлаб чиқаришни бошлади. Компания қурилманинг қалинлигини қисқартириш учун деярли барча стандарт портларни олиб ташлаган.
Ноутбукда 1920×1080 пиксел имкониятига эга диагонали 13,3 дюйм бўлган дисплей ўрнатилган. Шунингдек, у 8 ГБ оператив хотира ва 256 ГБ доимий хотирага эга.
Swift 7 Windows 10 бошқаруви остида ишлайди ва Kaby Lake авлодининг янги Core i5 процессори билан жиҳозланган.
Унинг бошқа хусусиятлари - 300-950 МГц частотали Intel HD 615 график процессори, 1280 x 720 пикселли веб-камера, 802.11ac MU-MIMO Wi-Fi чипи ва Bluetooth 4.0 технологияси.
Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, 2770 мАч аккумулятор сиғими 9 соат тинимсиз иш қилишга етади.
Айни дамда қурилманинг фақат биргина ранги мавжуд - қора корпус ва тилларангли ички дизайн.
Мавзуга оид
17:36 / 16.11.2024
Windows учун ChatGPT иловасидан энди барча фойдаланиши мумкин
12:47 / 24.07.2024
“Бизда лицензияли дастур ишлатадиганлар кам” — Windows'даги узилиш нега Ўзбекистонни четлаб ўтди?
11:48 / 22.07.2024
Microsoft: Windows ишдан чиқиши 8,5 млн қурилмага таъсир қилди
09:31 / 22.07.2024