Россия МФ: Бельгия самолётлари Ҳалабда тинч аҳоли вакилларини бомбардимон қилди
Сурия шимоли-ғарбидаги Ҳалаб вилояти Хассажек қишлоғига берилган ҳаво зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди. Хабарларга кўра, бомба ташланган вақтда, ҳудуд осмонида Бельгия ҲҲКнинг иккита F-16 самолёти кузатилган. Бу ҳақда, Суриядаги зиддиятли томонларни яраштириш бўйича Россия маркази баённомасида сўз юритилган. У РФ мудофаа вазирлиги сайтида эълон қилинди.
Бомбадирмон қилингани тўғрисидаги хабар мудофаа вазирлигига тунги соат 3:00 атрофида келиб тушган. Бу ҳақда Африн шаҳри маҳаллий кенгаши вакили маълум қилган. Мазкур ҳаво зарбаси оқибатида 6 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлган, яна 4 нафари яраланган. Иккита тураржой биноси вайрон қилинган.
«Россия ҲКК ёки Сурия ҲҲК самолётлари бу минтақада йўқ эди. 18 октябр тунда Хассажек туманида халқаро коалиция самолётлари махсус амалиёт ўтказган. Ҳавони назорат қилиш ускуналари бу вақтда Бельгия қироллиги ҲҲКнинг иккита F-16 самолётини қайд этган», — дейилади ҳужжатда.
Мавзуга оид
01:16
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024