Тошкент шаҳрида "Каптива" автомобили ёниб кетди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида сешанба куни тахминан тунги соат 2:00 атрофида "Каптива" автомобили ёниб кетди.
Миробод бозори яқинидаги турар жой ҳудудида ёнаётган "Каптива" суратлари ва видеолари ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.
Маълум бўлишича, автомобиль кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида яшовчи аёлга тегишли бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобиль ички томонидан ёна бошлаган, олов ичкаридан ташқарига чиққан. Ўт ўчириш ва ЙҲХБ ходимлари воқеа содир бўлган жойга 10 дақиқа ичида етиб келиши туфайли оловни тезда ўчиришга ҳамда яқин атрофдаги машиналарни хавфсиз масофага кўчиришга муваффақ бўлинган.
Автомобилнинг ёниб кетиш сабаблари турлича талқин қилинмоқда - кимдир автомобилнинг электр тармоғидаги носозликлар деса, яна кимдир бунинг қасддан амалга оширилганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
18:38
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
09:20 / 12.11.2024
Навоий кўчасида Lacetti ёниб кетди
22:45 / 10.11.2024