Иқтисодиёт | 09:46 / 21.10.2016
14344
1 дақиқада ўқилади

2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда инфляция 2,2 фоизни ташкил этди

Фото: Rosbalt.ru

2016 йилнинг биринчи 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистонда инфляция даражаси 2,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Бундан олдинроқ, январь-сентябрь ойларида 2015 йилнинг худди шу даврига нисбатан Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,8 фоиз, саноат ўсиши 7,2 фоизни, қурилиш ишлари ҳажми ўсиши 15 фоизни, чакана савдо айланмаси ўсиши 14,2 фоизни, хизматлар кўрсатиш ҳажми ўсиши 12,4 фоизни ташкил этгани хабар қилинганди. Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми — 9,4 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестициялар — 11,2 фоизга ўсган.

"Юқори иқтисодий ўсиш суръатларига ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси, давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицити ва 2,2 фоизни ташкил қилган инфляция даражасининг пастлигини ифода этган макроиқтисодий барқарорликни сақлаш орқали эришилди", дейилади ҳисоботда.

Мавзуга оид