Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аэропортретлар»: Бутун дунё самолётларининг парвози битта суратда
Парвоз этаётган самолёт манзараси кишини таъсирлантиради, аммо унинг учун янгилик ҳисобланмайди. Лос-Анжелесдан бўлган фотосуратчи Майкл Келли битта суратда дунёнинг турли аэропортларидан парвоз этаётган самолётлар тасвирларини жамлашга қарор қилди.
Келли 2 йил мобайнида дунёнинг 18 та аэропортида парвоз этаётган ҳаво кемаларини суратга туширди. Шундан сўнг, у барча тасвирларни жамлаб, ягона композиция ҳосил қилди.
Фотосуратчи самолётлар парвозини кечки соат 17:00дан 18:00гача бўлган вақт орасида Лос-Анжелесда суратга олди ёки тонгги 6 ва 8 оралиғида Дубайда суратга туширди. Айнан мана шу вақт парвозларнинг тиғиз вақти ҳисобланади.
У, шунингдек, Лондоннинг Ҳитроу, Цюрих, Мюнхен, Амстердам ва Франкфурт-Майндаги аэропортларда ҳам ҳаво лайнерларининг парвозини суратга олган.
Лойиҳа «Аэропортретлар» (Airportraits) деб ном олди. Келлининг айтишича, у коллажлар учун икки йиллик умрини, 75 000 парвоз мили ва “фотошоп учун жуда кўп вақт” сарфлаган.
Мавзуга оид
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
17:17 / 14.05.2025