Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияликлар Lamborghini усулида велосипед яратишди
Фото: Velonia
Эстониянинг Velonia компанияси янги Viks велосипедини яратди, унинг дизайни Lamborghini суперкарлари образларидан илҳомланиб ишланган. Luxurylaunches’нинг хабар қилишича, конструкторларнинг бундай транспорт воситасини яратишлари учун тахминан 3 йил вақт сарфланди. Ҳар бир велосипед қўлда йиғилади.
Велосипеднинг қимматбаҳо рамаси алюминий қотишмасидан тайёрланган ва сариқ “giallo midas” рангига бўялган. Viks моделининг яқин орада сотувга чиқиши кутилмоқда. Велосипеднинг нархи ҳозирча номаълум.
2016 йилнинг июнь ойида La Strana Officina фирмаси Cellini Uomo люкс велосипедини яратганди. Уни ишлаб чиқаришда 999 синовли олтин қўлланган. Рулнинг бир қисми ва педаллар қимматбаҳо металл қатлами билан қопланган. Рулнинг чап қисмига эса илон терисига монанд ишлов берилган эди.
Мавзуга оид
13:17 / 19.05.2025
Эстония Россияни нефть танкерини қўлга олганликда айблади
15:19 / 16.05.2025
Эстония Россияни мамлакат ҳаво ҳудудини бузганликда айблади
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
19:12 / 23.04.2025