Жаҳон | 07:50 / 21.10.2016
9221
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг БМТдаги вакили БМТ бош котибини танқид қилди

Фото: /ТАСС

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин БМТ Бош ассамблеясининг Суриядаги вазият бўйича норасмий йиғилишидаги нутқида БМТ бош котиби Пан Ги Мунни кескин танқид қилди. Чуркиннинг айтишича, БМТ бош котиби ўз маърузасида террорчиларнинг фаолиятини "бир сўз билан ҳам тилга олмаган". Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"БМТ бош котиби Суриядаги вазият, у ерда вужудга келган оғир гуманитар вазият ҳақида гапира туриб, террорчилик ташкилотлари ҳақида бир оғиз гапирмаслигининг қандай қилиб иложи бор? Ахир, террорчиликка қарши кураш БМТнинг асосий мақсадларидан бири эмасми?", деб савол билан юзланди Чуркин. 

Шу билан бирга Чуркин йиғилганларга БМТга аъзо давлатлардан "террорчилар Сурия ҳудудида ўзларига яратган ишончли маконни йўқ қилишни" талаб қилувчи БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2249 ва 2254-сонли резолюцияларини эслатиб ўтди.

Пан Ги Мун йиғилишда Россия томондан Ҳалабда авиазарбалар тўхтатилиши эълон қилинишини қутлади.

 

Мавзуга оид