Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустам Азимов ва Чжан Гаоли музокаралар ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов ХХР Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Чжан Гаоли билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги. Учрашув 2016 йил 20 октябрда бўлиб ўтган.
Чжан Гаоли Хитой Ўзбекистон билан алоқаларга катта эътибор қаратаётганини қайд этиб, ХХР раҳбари Си Цзиньпин Ўзбекистон раҳбарияти билан дўстона ва яқин алоқада эканини таъкидлаган.
У, шунингдек, Хитой ва Ўзбекистон, давлат раҳбарларининг келишувларини амалга оширишлари керак. Бундан ташқари, ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқорига кўтариш, хусусан ишлаб чиқариш қувватлари, инфратузилма ва энергия захиралари иншоотларининг қурилиши каби йўналишлар бўйича ривожлантиришлари керак.
Ўз навбатида Рустам Азимов Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам бераётгани учун Хитой ҳукуматига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025