Фан-техника | 08:08 / 22.10.2016
6286
1 дақиқада ўқилади
Wikileaks ўз издошларини АҚШга киберҳужумларни тўхтатишга чақирди
Махфий маълумотларни эълон қилишга ихтисослашган WikiLeaks портали ўз тарафдорларига кутилмаган мурожаат билан чиқди. У издош хакерларни АҚШ сайтларига ҳужум қилмасликка чақирди.
«Жаноб Ассанж тирик ва Wikileaks ўз фаолиятини давом эттиради. Биз тарафдорларимизни Америка интернет тармоғига ҳужум қилишни бас қилишга чақирамиз. Сиз ўз қарашингизни намойиш этдингиз», — дейилади ташкилот Твиттерида.
Аввалроқ, Dyn тизимига DDoS-ҳужумлар амалга оширилгани маълум қилинган эди. Ушбу хакерлик ҳужуми натижасида қатор таниқли сайтлар, жумладан Reddit, Spotify ва Twitter фаолияти бузилган эди.
АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги киберҳужумларнинг «барча эҳтимолий сабаблари»ни ўрганиб чиқишини билдирди.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024