Спорт | 23:49 / 24.10.2016
16136
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига бориш имкониятидан маҳрум бўлди

Фото: ОФК

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан кейин мамлакат ёшлари ҳам жаҳон чемпионатига бориш имкониятидан маҳрум бўлдилар. Баҳрайнда бўлиб ўтаётган Осиё Чемпионатининг чорак финалида майдонга тушган ўзбекистонликлар эронликларга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзи иштирок этган гуруҳда 7 очко тўплаб 1-ўрин эгаллаганди. Эрон эса ўз гуруҳида Қатар ҳамда Японияни мағлуб эта олмай, 5 очко тўплаганди.

Чорак финалдаги ўзаро учрашувда Ризо Жаъфарий томонидан қайд этилган дубл эронликларга 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини келтирди. Аввалроқ бундай имкониятни Саудия Арабистони, Вьетнам ва Япония қўлга киритганди.

Осиё Чемпионати-U19. Чорак финал. 24 октябрь

Эрон — Ўзбекистон 2:0

Голлар: Ризо Жаъфарий, 14 (1:0). Ризо Жаъфарий, 47 (2:0).

 

Манба: tribuna.uz

Мавзуга оид