Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда полиция академиясига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 59 нафарга етди
Покистоннинг Кветта шаҳридаги полиция академиясига жангарилар ҳужум қилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 нафарга етди. Бу ҳақда GEO TV хабар бермоқда.
Шифокорларнинг маълум қилишича, маҳаллий шифохоналарга 57 та жасад етказилган, 116 киши яраланган. Манбалар берган маълумотларга кўра, академиянинг машғулотлар марказига ҳужум қилганлардан 3 нафари йўқ қилинган, 250 га яқин кадет озод қилинган.
Гувоҳларнинг айтишича, марказда портлаш овозлари янграган. Турли маълумотларга кўра, босқинчилар сони 5-6 кишини ташкил қилган.
Ҳукуматнинг фикрича, воқеа ортида "Толибон" билан боғланган " Лашкар-а Жангви" гуруҳи турибди.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025