Суриялик рассом Яқин Шарқнинг “Озодлик ҳайкали”ни яратди
22 октябрда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Америкадаги “Озодлик ҳайкали”нинг муқобили пайдо бўлди. Бу ҳақида Le Figaro нашри хабар берди.
Шағалдан ясалган “Озодлик ҳайкали” ярим вайрона шаҳар узра қад кўтариб турибди. Сўнгги бир неча кун ичида у Суриядаги хаоснинг тугашига ишонувчи барча кишилар учун умид тимсолига айланди.
Суриялик мусаввир Тамам Аззам меҳнат маҳсулининг илк суратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, янгилик бутун дунё бўйлаб тарқала бошлади.
Манбага кўра, Аззам 2011 йилдан буён Дубайда яшайди. Сурия инқирози нафақат унинг ҳаётига, балки ижодига ҳам қаттиқ таъсир қилган. У Ғарб дурдоналари ва миллий жиҳатларни уйғунлаштириб, Яқин Шарққа рақамли санъатни олиб кирган илк рассом ҳисоблана бошланди.
Мавзуга оид
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
12:52 / 10.08.2024
Сурияда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ҳужумида 11 киши ҳалок бўлди
15:07 / 07.08.2024