Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Африканинг яна бир давлати Халқаро жиноят судини тарк этади
Африканинг яна бир мамлакати Гамбия ахборот вазири Шариф Боджанг, унинг ҳукумати Халқаро жиноят суди билан ҳамкорликни тўхтатиши ҳақида баёнот берди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
«Биз қароримизни қуйидагича изоҳлаймиз: ХЖС Халқаро жиноят маҳкамаси бўлиш ўрнига, рангли инсонлар, айниқса африкаликларни таҳқирлаётган Халқаро Европа судига айланган», — деган Гамбия вазири.
Таъкидланишича, Гамбия ҳукуматининг қарори ҳарбий жиноятларга доир ишлар билан шуғулланувчи Халқаро жиноят судига босимни кучайтиради. Агентлик маълумотларига кўра, ХЖС Африка қитъасида янги мустамлакачилик сиёсатини юритишда айблаб келинаётган эди. Суд томонидан кўрилаётган ўнта ишнинг тўққизтаси Африкадаги жиноятлар билан боғлиқ.
Аввалро, ЖАР ҳукумати ҳам мазкур халқаро суд маҳкамасидан чиқишини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
23:35 / 14.05.2025
БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда
21:12 / 10.04.2025
ЖАРда пингвин сабаб вертолёт фалокатга учради
23:39 / 20.03.2025
Африкадан ҳозирда йўқолиб кетган сайёрага тегишли метеорит топилди
13:43 / 15.03.2025