Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ҳалабдаги ҳарбий операцияда иштирок этмайди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат армияси Ҳалаб учун бўладиган жангларда иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берган.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Сурияда ҳарбий операция олиб борадиган мамлакат қуролли кучлари Манбиж ва Ал-Боб шаҳарларини озод этиш учун йўналтирилади. Буларнинг Ҳалабга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
«Биз терроризм учун биргаликда курашишимиз керак. Аммо Ҳалабнинг тақдири унинг аҳолиси зиммасида қолади», — деди Эрдўған.
Агентликнинг маълум қилишича, Туркия президентининг сўзлари Сурия президенти Башар Асаднинг расмий Анқара Ҳалабнинг шимоли ва шарқидаги ҳар қандай ҳаракати борасидаги огоҳлантиришидан сўнг айтилган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025